25 October 2015
21:29 -
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп баъзи мачитларни ёпиш мумкинлигини гапирди, у қанчалик ҳақ?

Доналд Трамп мусулмонларга, жумладан ИШИД каби террористик ташкилотларга қараша ҳам шок терапия усулли гаплар гапирмоқда. Масалан, ўтган ҳафда сайловчилар билан учрашув пайтида Fox Business Network телеканали мухбирининг ИШИДга қарши кураш доирасида АҚШдаги баъзи мачитларни ёпиш мумкинми маъносидаги саволига “Мен мутлақо шундай қиламан” деди. Саволдан кўриниб турибдики, гап ИШИДни қўллаб-қувватлайдиган мусулмонлар йиғиладиган мачитлар ҳақида кетмоқда.
Дин эркинлиги ҳақида оғиз тўлатиб гапириб, исломда дин эркинлигини нималигини тушунмайдиган одамлар ҳозир кўп, дейди мухбиримиз. Исломда дин эркинлиги фақат номоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш каби амалиётларнинг эркинлиги эмас, ҳамма давлатларни исломий қилиш, ҳаммани зўрлаб бўлса ҳам мусулмончликка ўтказиш, одамзодни шариат қонунлари билан яшашга зўрлашдир.
Номоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш каби амалиётларнинг мусулмонлар тарафидан бажарилишига АҚШда ҳеч ким қаршилик қилмаган ва қилмайди. Аммо, кун сайин ИШИД тарафдорлари, яъни давлатларни диний қилиш ва шариат қонунларини ҳаётга куч билан киритиш тарафдорлари ортиб бормоқда. Улар мачитларда ҳам ўз ғояларини тарғибот қилиш билан овора эканлар, вақти келиб баъзи мачитлар ИШИДнинг ўчоғига айнаб қолиши ҳеч гап эмас. Ўз-ўзидан маълумки, биронта Ғарб давлат, АҚШ ҳам, бунга кўз юммайди ва бундай мачитларни бекитади.
Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, ислом давлатларида демократия ривожлана олмайди, чунки давлатлар исломий бўлиши кераклиги Қуръонга асосланиб айтилаверса, мусулмонлар уни тан олишга мажбурлар. Демак, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, “дин эркинли” тушунчасини мусулмонларга нисбатан ишлатиб бўлмайди. Ҳозир Англияда баъзи мачитларни бекитиш бошлангани айтилмоқда, мана АҚШда ҳам бу мавзу очиқча тилга олинди, бу кетишда мачитларни бекитиш эмас, ислом динини тақиқлаш масаласи кун таритибига келиши муқаррар.
Бунга йўл қўймасликнинг ягона йўли – Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиш, Қуръоннинг хато тафсири тузатилиб, Ислом дини дунёвийлик-секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.