21 October 2015
18:13 -
Қизиқ: Сурия диктатори Башар Асад кеча бир неча соатга Москвага келиб кетибди

Расмда кўриниб турганидек, учрашувда Бош вазир Дмитрий Медведев ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу бор. Яъни учрашув ўта юқори даражада бўлган.
Яна бир табиий нарса шундан иборатки, Асаднинг Путин тарафидан қабул қилиниши Ғарб ва Туркияга навбатдаги шапалоқдир. Бу шапалоқни бироз юмаштириш учун бўлса керак, бугун Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонга телефон қилиб, Башар Асаднинг келиб-кетганлиги ҳақида ҳам маълумот берибди. Путин айнан шу шаклда Саудия Арабистони қироли Салман бин Абдул Азиз Ал Сауд билан гаплашибди. Ғарб ҳали шокдан чиқолмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Хабарларда Башар Асад қачон қайтиб кетгани айтилмайди, аммо тахмин қилиш мумкинки, у кеча кечасиёқ юртига етиб олган.