15 October 2015
18:30 - Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 19 октябрь куни кечаси Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб, мамлакатнинг аксар ҳудудларида музлаш юз беради. Шу куни кундузги ҳарорат эса 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Аммо республиканинг тоғли туманларида қор ва ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайганига қарамай шаҳар ва туманлардаги марказий иситиш тармоқлари аҳолига иссиқлик таъминотини ҳалигача йўлга қўйгани йўқ.