28 May 2009
14:09 - Дилмурод Саййиднинг суди 1 июнга белгиланди
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг судини 1 июнь душанба куни соат 15 га тайинлади. Бу ҳақда мухбирларимизга қўнғироқ орқали маълум қилган суд котиби унинг суди кечиктирилаётгани сабаби Тойлоқ суди билан боғлиқ эмаслигини айтди. Афтидан, журналистнинг соғлиғи борасида жиддий муаммо бор. Ҳозирда “Эзгулик”чининг қариндошлари Каттақўрғонга кетишган.