28 May 2009
13:37 -
Шоир Минҳожиддин Ҳайдарга суиқасд
Куни кеча таниқли шоир Минҳожиддин Ҳайдарга Юнусободнинг Шаҳристон майдони яқинида номаълум шахслар томонидан суиқасд уюштирилган. Натижада шоирнинг оёғи синган ҳамда бошқа тан жароҳатлари билан шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилди ва мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди. Бугун шоир билан гаплашган мухбирларимизга кўра, суиқасдчилар шахси ва уларни ёллаган кишилар деярли аниқланган. Уларни тутишга ҳаракат қилинмоқда.
Минҳожиддин Ҳайдар ўзига суиқасд қилганлар тузумдаги “Бермуд учбурчаги” вакиллари - Ўзбекистон Президентининг Давлат масалаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Бобур Алимов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони Абдуллар Орипов деб ҳисоблайди. У мазкур ўпқоннинг жиноий фаолияти борасида Президент девони, МХХ ва Бош прокуратурага шикоят ёзиб келган ва бу борада унга таҳдидлар бўлган.
Мухбирларимиз воқеалар ривожини кузатиб бормоқда.