07 October 2015
19:47 -
Россия Сенати раиси Матвиенко ўзбек мардикорининг ғамини емоқчими?

Россия федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, меҳнат миграциясидан тушаётган даромад ярим йилда камида 23 миллиард рублни ташкил этган. Мазкур даромаднинг асосий манбаи қурилиш соҳаси бўлиб, бу соҳанинг тегирмонини юритаётганлар меҳнат муҳожирлари, янаям тўғрирорғи ўзбеклардир.
Шундай экан, бундай мардикор миллатни рус тили баҳона мамлакатдан ҳайдаб чиқариш нимага керак, уларнинг фаолиятини легаллаштириш ва Россиянинг келажаги учун хизмат қилдириш лозим, деб ўйлаётган бўлса керак Валентина Матвиенко.