06 October 2015
23:16 -
НАТО ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилиб, Россияга ташланмоқда, аммо бунинг фойдаси йўқ дейди Абдураҳим Пўлат

НАТО ҳам ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилиш мақсадида Россияни қораламоқда. Аммо, на Эрдўғоннинг, на НАТОнинг огоҳлантиришлари Владимр Путинга таъсир кўрсатмаслиги аниқ. Чунки, унинг бошқа йўли йўқ. Ғарбнинг санкциялари остида ботаётган Россия иқтисодини қутқариб қолиш учун Владимир Путин ҳамма билан уришишга тайёр. Чунки унинг белида атом бомбалари бор. Керак бўлса, Путин у бомбалар билан бутун дунёни йўқ қилолади, табиий, Россия ҳам йўқ бўлади.
Шундай экан, Ғарб Россия билан курашнинг бошқа йўлларини қидириши керак. Нима энди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, ислом терроризмини қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берганим каби, Россиянинг агрессорлигини тўхтатиш масласида мен Ғарбга маслаҳат беришим керакми, ўзлари каллаларини ишлатишга ўрганишсин. Жуда ишлатишолмаса, маслаҳат беришим ҳам мумкин.