01 October 2015
21:31 -
ЕИ элчиси билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашув бўлди

Маълумки, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари “Бирлик” Партияси раҳбарларини Тошкентдаги офисларида қўрқмасдан қабул қилган ҳақиқий демократ ва дипломатлардир. 2012 йил 17 ноябрдаги ўша учрашувда олинган расмда, чапдан ўнгга – партиянинг Андижон бўлими раиси Мусажон Бобожон, Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳайит Абдулла, Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризо, Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддин, партия раиси ўринбосари Дайнов Ташанов, ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонаси сиёсий бўлими раҳбари, биринчи котиб Ондрей Шимек (Ondrej Simek), партиянинг Бош котиби Васила Иноят.