26 September 2015
08:49 -
Туркияда исломчилар партиясидан сайланган депутат Режаи Бербер: Минглаб ҳожиликка номзод ҳайвондек ўлиб кетди

Мана турк депутатининг сўзлари: “Қаранг, миллионлаб ҳожиликка номзодлар бир ерга тўпланибди, шуни ҳам бошқаролмабдилар. Мингларча инсон, узр тилайман, ҳайвонлар подаси каби ўлиб кетди.”
Йиғилишда Режаи Бербердан ташқари Адолат ва Тараққиёт Партияси раисининг ўринбосари Зулфуқор Гулжон ва шу партиянинг яна 3 депутати қатнашган. Улар ҳам ҳаж маросимларини яхши ташкил қилолмаган Саудия ҳукуматини қорлашибди. Қизиғи шундаки, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг расман бўлмаса ҳам феълан лидери, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳаж вақтида 753 кишининг ҳалок бўлиши ҳақида ўша куниёқ гапирганда “Бу масалада Саудия ҳукуматига нисбатан қилинаётган қоралашларни тўғри деб ҳисобламайман” деган эди.
Минг афсуски, Туркиядек давлатнинг президенти ҳам, ҳокимиятда бўлган партиянинг депутатлари ҳам, ҳаж вақтида юз берган ҳалокатнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиш ўрнига, унинг ташқи кўринишини муҳокама қилиш билан оворалар. 21 асрда миллионлаб мусулмонлар ўзи йўқ шайтонни тошбўрон қилишдек ибтидоий иш билан машғул бўлаётганлари, ҳаж Ислом динининг фарзи бўлолмаслиги – уларни қизиқтирмайди. Аслида, улар масаланинг моҳтятини тушунмайдилар ҳам.