09 September 2015
05:21 -
GM Uzbekistan автомобилларининг Россияга сотилиши 2 баравардан кўпга тушибди

Табиий, бундай тушиш Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди ўлаётган Россияниннг аянчли аҳволини кўрсатмоқда.
Яккамохов Ислом Карим ҳеч қандай иттифоқларга қўшилмасдан Ўзбекистонни олға кетиши мумкинлигини кўп гапиради. Аммо, глобаллашув авжига чиққан 21 асрда яккамоховлик билан узоққа кетиб бўлмайди.
Мана Россиядаги инқироз туфайли у ерда ишлаётган мардикорларимизнинг сони камайди, улар Ўзбекистонга юбораётган пул камаймоқда. Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳам камайибди. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли, Россияни четга қўйиб, Ғарбга яқинлашишдир.
Аммо, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими Россиядан юз ўгириб, Ғарбга қараб бурилмайди. Бундай бурилиш ҳокимиятга “Бирлик” Партияси келгандан кейингина бўлиши мумкин. Демак, ўз келажагини ўйлайдиган ўзбеклар “Бирлик” атрофида бирлашишлари керак. Бошқа йўл йўқ.