07 September 2015
18:21 -
Толибон Афғонистон шимолида тикланиш учун ҳаракат қилмоқда

Маҳаллий мухбиримизга кўра, ҳозир Абдурашид Дўстим Қобулга қайтди. Аммо, бир неча кун ҳам ўтармасдан яна Толибон кўзга кўрина бошлади. Ҳозир Толибон жангарилари Форёб вилоятида бир қатор қишлоқларни қайтадан қўлга олдилар. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қайсор ва Алмор туманлари тўла Толибон қўлида. Агар бир неча кун ичида ташқарида ёрдам келмаса, бутун Форёб вилояти Толибоннинг таҳдиди остида қолиши мумкин.