30 August 2015
10:24 -
Биньямин Нетаньяху Эрондан келаётган хавф ИШИДнинг хавфидан жиддийроқдирлигини гапирди. Бу тўғрими?

Аслида, дейди мухбиримиз, моҳиятан бу икки хавф Исроил учун бир хилдир. Иккаласининг ҳам мақсади - биринчи имконият пайдо бўлиши билан “янги холокост” уюштириш, Исроилни давлат сифатида йўқ қилиш. Эроннинг бугунги имкониятлари ИШИДга қараганда жуда катта. Шу сабабли, Эроннинг хавфи бугун ИШИДдан жиддийроқ эканлиги ҳақидаги фикр ташқи кўринишидан тўғри.
Аммо, келажак нуқтаи назаридан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага йўллаган мактубида айтилганидек, ИШИДни ва бутун ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Акс ҳолда, Ислом Дунёсини оғир кунлар кутади, Ислом Дунёсининг келажаги бўлмайди. Айни замонда, бошқаларга ҳам тинчлик бўлмайди. Табиий, Исроилга ҳам.