24 August 2015
21:24 -
Жаҳон инсонлик капитали ҳисобатида Ўзбекистон йўқ, ўзбекларни инсон ҳисоблашмадими?

124 мамлакатни ўз ичига олган рўйхатнинг бошида турган Финландия одамнинг таланти энг катта роль ўйнайдиган давлат деб белгиланган бўлса, 124-чи Яман одамнинг таланти энг кам роль ўйнайдиган давлат бўлиб қолмоқда.
Мана ўша руйхатдаги баъзи давлатларнинг ўрни:
1. Финландия
2. Норвегия
3. Швецария
4. Канада
5. Япония
17. АҚШ
19. Буюкбритания
22. Германия
26. Россия
29. Исроил
31. Украина
37. Қозоғистон
43. Арманистон
44. Қирғизистон
56. Қатар
63. Озорбайжон
64. Хитой
65. Тожикистон
68. Туркия
80. Эрон
113. Покистон
122. Мавритания
123. Чад
124. Яман
Ўзбеклар бу рўйхатга тушмаганлари билан мағрурланишлари керак. Биз бунақа нарсалар билан қизиқмаймиз, талант ишлатиш каби пасткашликлар билан овора бўлмаймиз. Осмонимиз тинч, бизга овқат ейиш ва туалетга бориш йўлида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бизга бошқа ҳеч нарса керакмас. Калласи ва талантини бошқалар ишлатиб юраверсин.