20 August 2015
01:06 -
ИШИД Палмирадаги қадимий ёдгорликларнинг сақловчиси ҳисобланадиган одамнинг бошини олди

Палмира шаҳри эрамиздан аввал яҳудийлар тарафидан қурилган, ҳозирги эранинг бошларида Рим империяси қўлига ўтган эди. Ўша пайтда гуллаб-яшнаган шаҳарнинг вайроналари ҳалигача одамни ҳайрон қолдиради. Археолог Ҳалед Асад 50 йилдан бери шу вайроналарни ўрганиш ва сақлаб қолиш ишлари билан шуғулланган, кўринишидан, шу ишларнинг раҳбари бўлган.
Аввалиги хабарларимиздан маълумки, Палмира шу йилнинг март ойида ИШИД тарафидан босиб олинган ва бир қатор тарихий ёдгорликлар портлатиб йўқ қилинганди. Мана энди, бегуноҳ бир олимнинг боши танасидан жудо қилинибди.