18 August 2015
22:30 -
Футболчи қизларимиз Хитой термасидан 9 та жавобсиз гол қабул қилди
Бугун Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати дастлабки учрашувида мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 9 та жавобсиз тўп ўтказиб юборди. Чемпионатлар тарихида кам учрайдиган бундай ҳисобдан сўнг қизларимиз Хитойдан кучлироқ бўлган Японияга қарши майдонга тушади.
20 август куни Япония билан ўтадиган ўйин олдидан руҳан тушкун қизларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг натижаларини такрорлаб, Тошкентга боши эгик ҳолда келишади, шекилли, дейди мухбиримиз.
20 август куни Япония билан ўтадиган ўйин олдидан руҳан тушкун қизларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг натижаларини такрорлаб, Тошкентга боши эгик ҳолда келишади, шекилли, дейди мухбиримиз.