Today.kz нашри кеча Қозоғистон полициясининг Олмаота шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келган 9 нафар ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олгани ҳақида хабар қилди. Шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизматига кўра, Олмаотадаги меҳмонхоналарда ўтказилган рейдлар натижасида интим хизматлар кўрсатиб келган 48 нафар аёл ҳибсга олинган ва уларнинг 9 нафари ўзбекистонликдир.
Ҳибсга олинганларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилгани айтилмоқда. Аммо бу ҳол, масаланинг маънавий тарафи ўзбек расмйиларини мутлақо ташвишлантираётгани йўқ. Аллақачон миллат сифатини йўқотаётган ўзбекнинг эркаги қозоқнинг мардикори, аёллари эса фоҳишаси экан, бизни олдинда мураккаб вазият кутмоқда, дейди мухбиримиз.
Харитада яшил рангга бўялган мамлакатларда фоҳишаликка йўл берилган, қизил рангга бўялган мамлакатларда фоҳишалик тақиқланган, тўқ зангори рангдаги давлатларда фаҳишахоналар очиш ва қўшмачилик қилиш тақиқланган. Шундай экан, қўлга тушган фоҳишалар эмас, фоҳишахона очган ва уни юритганлар жазоланади. Аёлларимиз эса, Олмотада легал яшаётган бўлсалар, фоҳишаликни эҳтиётроқ бўлиб давом эттираверадилар.