17 August 2015
20:05 -
Россия Президенти ва Бош вазири олдинма-кетин Қримга келишди
Кеча кечқурун кутилмаганда Кремлнинг матбуот хизмати Владимир Путин 17 августда Қримга қиладиган ишчи ташрифи доирасида Россия Давлат Думаси Ҳайъатининг Россия Федерациясида туризмни ривожлантиришга бағишланган мажлиси ўтказишини эълон қилди. Айнан шу хабардан Путиннинг Қримга бориши маълум бўлди.
Бугун Путин қачон Қримга келгани эълон қилинганҳам йўқ. Аммо, бугун тушдан кейин унинг иштирокида турли йиғилишлар ўтказилганидан тушунса бўладики, у балки кеча кечқурун ёки бугун эрталаб Қримга етиб келган.
У билан олдинма-кетин Бош вазир Дмитрий Медведев ҳам Қримга етиб келди. У Россия ёшларининг “Таврида” номли Форумида иштирок этмоқда.
Украина Президенти Петр Порошенко Владимир Путиннинг Украинадан рухсатсиз Қримга келишини замонавий дунё учун чақириқ ва аҳволни янада чигаллаштириш йўлидаги қадам деб баҳолади.
Порошенконинг баҳоси тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, уни яна ҳам кенгайтириш керак. Россия Ғарбнинг санкциялари остида дунёдан изоляция қилинмоқда, иқтисодий аҳволи кун сайин оғирлашмоқда. Путин гўёки буларни йўқдек қилиб кўрсатиш учун, намойишкорона Қримга келди, аммо бошқа иш қуриб қолгандек, бу ерда туризмни ривожлантиришни муҳокама қилиши – кулгига ҳам айрзимайди. Бечора Путин, дейиш керак, холос.