Аввалги хабарларимздан маълумки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага макуб йўллаб, ислом терроризми бугун жаҳоннинг асосий муаммоси эканлиги, терроризмнинг илдизлари эса, исломнинг ҳозир янглиш қабул қилинган тушунчаларида эканлигини айтар экан, ислом терроризмини тўхтатиш учун авваломбор исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш шартлигини урғуланган эди. Хатда ислом терроризмининг кейинги маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлиши ҳам таъкидланган.
Ўшандан кейин кўп ўтмасдан, Барак Обама бир қатор чиқишларида, табиий, Абдураҳим Пўлат ва унинг мактубини тилга олмасдан, ислом терроризмидан ҳам каттароқ хавф - жаҳонда ҳароратнинг узлуксиз ортиб боришидир, деди.
Ҳозир эса, Ғарб оммавий воситалари, масалан, немисларнинг Die Zeit газетаси туркларнинг, хусусан, Президент Эрдўғоннинг бу масала бўйича фикрларини шундай изоҳламоқда: “Миллат учун, кечирасиз, ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси учун, энг катта хавф қора байроқлар кўтарган ислом фашистлари подаси эмас, Ироқ ва Суриянинг шимоли орқали Ўрта ер денгизига чиқадиган курд давлати яратилишидир.”
Жаҳонда ҳароратниннг узлуксиз ортиб бориши одамзод учун келажакда катта хавф бўлади. Инсоният буни тушунмоқда, олимлар ва мутахассислар нима қилиш кераклиги устида ўйлашмоқда, ҳеч шубҳасиз, йўл топилади.
Тўғри, турклар учун давлатни бўлиш ниятида курдлар олиб бораётган террористик уруш бугунги катта хавфдир. Туркия бу масала билан шуғулланмоқда, эртами-кеч у ҳал қилинади.
Аммо, Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, ислом терроризми одамзоднинг келажаги учун хавф солаётгани, ислом терроризмининг илдизлари ислом динининг ўзида эканлиги – бу куннинг асосий мавзуси, бу хавфнинг олдини олиш - инсониятнинг бугунги асосий вазифаси бўлиши керак.