14 August 2015
22:06 -
Ўзбекистонда Skype, Viber, Telegram тўлақонли ишламаяпти
Мамлакатимиздаги Интернет провайдерлари Skype, Viber, Telegram каби мессенжерлар алоқасида муаммо кузатилаётганини тасдиқлади ва буни "Ўзбектелеком"нинг тармоқда профилактика ўтказаётгани билан изоҳлади. Профилактика ишлари шу йилнинг 31 августига қадар давом этармиш.
"Ўзбектелеком" Ўзбекистондаги барча провайдерларни Интернет алоқаси билан таъминлаб келувчи ягона миллий телекоммуникация оператори ҳисобланади, дейди мухбиримиз. У мамлакатнинг энг катта байрами арафасида профилактака ўтказиб, муаммолар чиқараётганига ишониш қийин. Сабаб бошқа бўлса керак.