Россия ташқи ишлар вазирлиги улуғ рус шоири Александр Пушкинга Тошкентда ўрнатилган ёдгорликнинг кўчирилиши муносабати билан баёнот берди. Унда шоирнинг ҳайкали кўчирилиши ва унинг нисбатан гавжумро Шота Руставели ҳамда Бобур кўчалари кесишган жойга кўчирилишини олқишланади. Баёнотдан маълум бўлишича, Ўзбекистон расмийлари бу ишни амалга ошириш олдидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига хат ёзгани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, 11 августга ўтар кечаси Тошкент метрополитенининг Пушкин станцияси яқинда 1974 йили ўрнатилган Александр Пушкин ҳайкали демонтаж қилинибди.
“Ҳаракат” Агентлиги ўзининг 9 августдаги “Тошкентни “шоҳ кўча”ларга тўлдириб шохимиз чиқмади, энди навбат Пушкинга келибди, “-ов”ларнинг навбати қачон келади?” номли хабарида, Пушкиннинг ҳайкали билан эмас, руслар бизга зўрлаб тиқиштирган исми-шарифимиздаги “-ов”, “-ев” каби қўшимчаларидан қутилиш ҳақида ўйлаш кераклигини ёзган эди.
Пушкиннинг ҳайкали масаласида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан рухсат олинган экан, “-ов”лардан қутилиш масаласида ҳам рухсатни кутамизми?