04 August 2015
22:50 -
Тошкентдаги корейс элчихонаси йирик фирибгарлар гуруҳини фош қилди

Газета хабарига кўра, фирибгарлар гуруҳига бошчилик қилган Сергей Ли ёшлигидан сохта ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланиб келган. Унга бу ишда шериклари ёрдам берган: Станислав исмли шахс мижоз топиб берган, Татьяна Бочкарёва эса сохта имзолар қўйиш борасида мутахассис саналган. Гуруҳ узоқ йиллар мобайнида бу иш билан шуғулланиб келган.
Терговлар давомида гуруҳ томонидан амалга оширилган барча жиноятлар миқдори аниқланмоқда экан.