Бугун Украинанинг Виктор Янукович президент бўлган замондаги Бош вазири Николай Азаров Украинадаги инқилобдан кейин ўзи каби Москвага қочиб келган руспараст сиёсатчилар билан “Украинани Қутқариш Комитети” тузганини махсус матбуот конференциясида эълон қилди. Нимагадир бу Комитетга Виктор Януковичнинг ўзи киритилмаган, сабаби – у катта ўғрининг мутлақо обрўси қилмагани бўлса керак. Украина Олий Радасининг собиқ депутати Владимир Олейник бу Комитетнинг Украина президентлигига номзоди деб эълон қилинибди. У охирги сайловларда айнан Януковичнинг партиясидан депутат бўлган эди.
Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай Комитет тузилишига Кремлнинг алоқаси йўқлигини, буни украиналик мухолифатчиларнинг ўзи қилганини гапиришга бошлаган бўлса ҳам, ҳеч қандай шубҳа йўқки, бу Комитет Путиннинг ихтироси. Бундан ҳам муҳими шуки, бечора Путин ноиложликдан бундай қадам қилган.
Дарвоқе, Комитет ўзининг украин хақига мурожаатида, Украинани федерал давлатга айлантириш, рус тилига давлат тили мақоми бериш каби моддалар бор.
Украина эса, Ғарбнинг жуда катта молиявий ва ҳарбий ёрдами билан кучли, замонавий давлатга айланиш йўлидан кетмоқда. Москвада тузилган комитетларнинг энди Украинага тиши ўтмайди. Тўғри, Украинанинг ҳали жуда кўп ички муаммолари бор. Масалан, инқилобдан кейин маълум бўлгандики, Украинанинг иқтисодини қўйиб туринг, ҳарбий кучлари ҳам дабдала аҳволда экан ва асосан руслар тарафидан бошқарилган. Коррупция мамлакатнинг молиявий ва иқтисодий соҳаларни чирмаб олиб, уларни ўлим эшигига олиб келиб бўлган.
Ҳозир Украинада ҳамманинг кўзи Одессада. Маълумки, Президент Петр Порошенко Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Одесса вилоятига ҳоким (губернатор) этиб тайинлади. Агар Саакашвили бу вилоятда коррупция ва СССР замонидан бери гуллаб келаётган контрабанда системасини йўқ қилолса, бутун Украина учун бурилиш нуқтаси бўлади.
Аммо, коррупционер ва контрабандистларни жазолаш билангина ижобий натижага эришиб бўлмаслини тушуниш муҳимдир, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани ошкораликка асосланган демократик структураларни ривожлантириш ва мустаҳкамалашдир.
Бундай масхарабозлик комитетлари тузиш касаллиги эса, мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ичида кенг тарқалган. Бир қанча йил аввал, ўзбек миллатининг “53-54” лақабли ҳозирги боқичдаги бош сотқини Салой Мадамин қоғоздагина қолиб кетган “Миллий Қутқариш Комитети” тузиб шарманда бўлган эди. Ҳозир Швецияда ўтириб, Ўзбекистондаги коррупцияга қарши курашмоқчи бўлаётган аҳмоқлар ҳам айнан шундай шарманда бўладилар.
Ўзбекистоннинг тақдирини эса, ўзбек демократик мухолифатининг ҳақиқий лидери Абдураҳим Пўлат қайта-қайта айтаётганидек, “Бирлик”-“Ҳаракат”-“Эзгулик” учлиги белгилайди.