03 August 2015
03:14 -
II Дунё Қримтатарлари Конгресси кеча кечқурун ўз ишини тамомлади
Туркиянинг пойтахти Анқарада икки кун давом этган II Дунё Қримтатарлари Конгресси кеча кечқурун ўз ишини битирди. Аввалги Конгрессларда бўлгани каби, делегатларнинг кўпчилиги Конгресснинг раиси Мустафа Жамилўғли бўлиши кераклигини истаса ҳам, Мустафа аканинг ўзи бунга рози бўлмади. Қримтатар Миллий Мажлисининг раиси Рефат Чубаров (расмда) Конгресснинг раиси ҳам этиб сайланди.
4 йилдан кейин бўладиган 3-чи Конгрессни Қримнинг пойтахти Оқмачитда (Симферополда) ўтказишга келишилди. Аммо, бунга имкон бўлмаса, Конгресс Киевда ўтказилади.
Конгресс иккита баённома ҳам қабул қилди, биринчиси қримтатар халқига, иккинчи бутун жаҳаон жамоатчилигига қаратилган.
Эртага қримтатарларнинг лидерларини Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон қабул қилиши айтилмоқда.