01 August 2015
01:33 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк фондлар биржаси зиг-загли барқарорликда
Хабарларимзда охирги марта, Хитой фондлар биржасининг кўрсатгичи Shanghai Composite бир кунда 8,5% га ўпирилиб тушгани муносабати билан, 27 июлда Нью-Йорк биржасининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индексини тилга олгандик.
Бизнинг аввалги хабарларимизда айтилганидан маълумки, замонамизнинг баъзи “катта системаларини” замонавий математик моделлар билан тўла ифодалаб, уларнинг келажагини ўша моделлар ёрдамида принцип ўлароқ аниқлаб бўлмайди, Нью-Йорк биржасининг Dow Jones каби индекслари доимо зиг-загли чиқиб тушишларда бўлади. Ҳар бир тушиш ва чиқишга оламшумул сабаблар қидириш фойдасиздир.
Аммо, кўриб турибмизки, ҳатто Нью-Йорк фондлар биржасининг экспертлари ҳам ҳар бир тушиш-чиқишга сабаблар кўрсатиш билан оворалар. Сўнги ҳафталарда улар Dow Jones индексидаги тушишларни аввал Юнонистондаги молиявий кризис, сўнгра Хитойда бошланган кризис билан изоҳлашга ҳаракат қилдилар. Аммо, 1-2 кун ўтмасдан, Dow Jones ўзини тиклаб оларди.
Яъни, ҳар сафар “Ҳаракат”нинг башоратлари тўғри чиқарди. Биз эса, Dow Jones индексининг зиг-загли ўзгариб туриши АҚШдек давлатнинг иқтисоди учун, яъни ростакам “катта система” учун табиий эканлигини айтиб келардик.
Ҳозир ҳам шундай бўлди. 27 июлда гўёки Хитойдаги ўпирилиш таъсирида Dow Jones индекси ҳам бир фоизга тушди, аммо кейинги 2 кунда сапчиб юқорига чиқди. Охирги 2 кун арзимаган тушиш бўлди ва жорийдаги иш ҳафтасининг охирги иш кунини Dow Jones индекси 17690 билан битирди. Яъни, 18 минг атрофидаги зиг-загли тушиш-чиқишлар давом этмоқда, холос.
Ҳозир эса, аввалари ҳам кўп марта айтилган фикримизни яна бир марта қайтариш фойдали эканлигини урғуламоқчимиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбеклар ҳам, фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар чет элларда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, ишлаётган мамлакатларида пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, бутун дунёни мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.
Расмда - Нью-Йорк фондлар биржаси ҳам жойлашган машҳур Wall St (Уолл-стрит).