31 July 2015
08:18 -
Европа Иттифоқи ҳам ислом терроризмининг илдизлари ислом динида эканлигини билмайдиганга ўхшайди
Русларнинг ТАСС агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Европа Иттифлоқининг терроризмга қарши кураш координаторининг маслаҳатчиси Гюнтер Заблатниг Ярославль шаҳрида хавфсизлик хизмати раҳбарларининг 2 кунлик мажлисида нутқ сўзлаб, ЕИ ёшларни террористик ташкилотларга ёллашга қарши кураш программаси яратгани ва программа ишга тушиб бўлганини айтибди. Унинг айтишича, Европа давлатларидан қанча одам ИШИДга бориб қўшилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин, уларнинг сони минглар билан ўлчаниши аниқ, балки, ўн минглар ҳам бўлиши мумкин.
Гюнтер Заблатниг ёшлар билан ишлаш, уларга ИШИДнинг шайтонлигини тушунтириш кераклигини гапирар экан, ёшлар дин нималигини ҳам билмасликларини, улар учун террористларга қўшилиш – шунчаки ҳавас эканлигини урғулабди.
Маълумки, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага йўллаган хатида ислом терроризмининг илдизлари ислом динининг ўзида эканлигини АҚШда тўла тушунмаётганларини айтганди. Кўриниб турибдики, буни Европа Иттифоқида ҳам тушунмайдилар ва ёшларни яхши тарбиялаш билан уларни террористик ташкилотлардан узоқроқ тутиш мумкинлигига ишонадилар.
Аслида, ҳақиқат бошқача. Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсирига кўра, ҳар қандай давлат исломий бўлиши керак. Буни ўрганган ҳар қандай ҳақиқий мусулмон ИШИДга бориб қўшилиши табиийдир. Демак, ислом динида фундаментал ислоҳотлар қилиниб, Қуръоннинг хато тафсири тузатилмагунча, ИШИДга бориб қўшилувчиларнинг сони камаймайди. ИШИД йўқ қилинса, бошқа террорист ташкилот ўртага чиқади ва ёшларни ўз сафига тортиш ҳаракатини қилаверади.
ЕИдагилар ҳам тушунишлари керакки, ислом терроризмига қарши курашнинг бошида ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш туради. Айни замонда, Ислом динининг ягона фарзи имон деб тан олиниши, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот – қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётларга айлантирилиши керак.