Шу йилнинг биринчи ярмида Росииядан Тожикистонга 433 маҳнат муҳожирининг ўлиги келтирилди, дейилади тожикларнинг Asia-Plus сайтида. Уларнинг 19 таси ўлдирилган, 11 таси ўзини-ўзи ўлдирган, 232 таси турли касалликлар натижасида ўлган. Бу – ўтган йилнинг биринчи ярим йилида Россиядан келтирилган ўликлар сонидан 11 тага кўп экан.
Тожикистон Меҳнат вазирлигининг маълумотларига кўра, Россияда 1,5 миллиондан кўпроқ тожикистонлик меҳнат муҳожири бор, дейилади хабарда.
Ўзбекистондаги ҳукуматниннг чет элларда ишлаётган ўз ватандошлари билан иши йўқ. Аммо, Россияда 5 миллионга яқин ўзбек меҳнат муҳожири борлиги тахмин қилинмоқда. Демак, тахмин қилиш мумкинки, бу ярим йил ичида Ўзбекистонга Россиядан 1 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг ўлиги олиб келинган.