Аниқроғи, кутилаётгандек, Малайзия учоғининг Донбасс устида уриб туширлаган Малайзия йўловчи учоғи бўйича халқаро трибунал тузиш қарорига БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида вето қўйди. Қўрқмасдан айтиш мумкинки, шу билан Россия учоқ айнан руслар тарафидан уриб туширилди деган тахминларнинг тўғрилигини тан олди. Чунки, русларнинг бу ерда айби йўқлиги аниқ бўлса, трибунал тузишга қаршилик кўрсатишнинг маъноси нима эди?
Бундай қарор олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 11 таси овоз берибди. Аммо, руслар “вето” қўйибди, Хитой, Ангола ва Венесуэла тарафсиз қолибди.
Эслатиб ўтамиз, бу масала бўйича халқаро трибунал тузиш лойиҳаси Малайзия тарфидан киритилган, бу ҳалокатда энг кўп фуқаролари ҳалок бўлаган Голландия уни қўллаб-қувватлаган эди.