Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Марказий қўмондолиги бошлиғи, генерал Ллойд Остин билан учрашув ўтказилган. Бу ҳақда хабар қилган айрим веб нашрларга кўра, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган.
Мавҳум хабарда Ўзбекистон томонидан генерал билан айнан ким учрашгани ҳам айтилмайди, аксинча, бу ерда АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен борлиги урғуланади.
Кейин ёки олдин, АҚШ генералини Ислом Карим ҳам қабул қилибди. Бу ҳақдаги хабарлар одатдагидек умумий гаплардан иборат, учрашувдан расм ҳам берилмаган. Эслатиб ўтамиз, бу Ллойд Остиннинг Ўзбекистонга биринчи келиши эмас, Ислом Карим тарафидан қабул қилиниши ҳам биринчи марта бўлаётгани йўқ.
Уч кун муақаддам, дейди мухбиримиз, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўрибосари Ричард Ҳоугланд ҳам Ўзбекистонга келган, у АҚШнинг принципиал позицияси бўлган демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласини кўтармаганди. Аксинча, Ўзбекистон ҳукуматининг гщёки иқтисодий “барқарор” сиёсатини улуғлаш билан чекланганди.