17 July 2015
17:39 -
Руслар ғазабда: Одесса ҳокими Михаил Саакашвили Россия фуқароси Мария Гайдарни ўз ўринбосари қилмоқчи

Мария Гайдар Украина фуқаролиги беришни сўраб Президент Петр Порошенкога ариза ҳам берибди.
Россия сиёсатчилари ғазабга келганларини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Давлат Думасининг баъзи депутатлари Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечиши шарт эканлиги ҳақида кескин гаплар гапиришга бошладилар.
Мария Гайдар сўнгги йилларда “Эхо Москвы» радиосида журналистлик қиларди. Эслатиб ўтиш керакки, у машҳур рус ёзувчиси Аркадий Гайдарнинг набирасидир.