15 July 2015
07:22 -
ИШИДга қўшилмоқчи бўлган ўзбекни ўрис полициячилари ушлаб қолишди

“Мен қаерга кетаётганимдан бехабар эдим. Билмайман, у ерга гўёки ақлим озиб қолгандек кетмоқчи бўлдим. Мени Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари тўхтатиб қолганлари учун уларга чексиз миннатдорман”, дебди ўзини аҳмоқликка солган Зоҳидов. Айни замонда, Москвада унинг миясига бир неча йиллар давомида Суриядаги жиҳод ҳаракатларининг савоби сингдириб борилиб, у ердаги террорчилар сафига ёллашганини ҳам тан олибди.