14 July 2015
01:33 -
Тулада гиёҳванд ҳамюртимиз 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

Гиёҳванд моддаларни мижозларга бериш учун махфий жойлар ташкил қилган. Жиноятчи бундай жойлар ва уларнинг миқдори ҳақида тергов давомида шахси аниқланмаган воситачига хабар берган. Воситачи ўз навбатида гиёҳванд моддалар сотиб олувчилар билан боғланиб, уларга керакли маълумотни берган. Маҳаллий аҳоли ҳамюртимизнинг мижозлари бўлган. Улардан бири шу йилнинг 5 февралида наркополициячилар томонидан қўлга олиниб, ҳамюртимизни сотган. Суд Исоқовни қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида жазони ўташга маҳкум қилди.