11 July 2015
02:25 -
Эрон – “Олтилик” масхарабозлиги 13 июлгача чўзилди, Эронни БРИКС-ШҲТ саммити руҳлантирмоқда

Музокараларнинг чўзилиш сабаби сифатида - Ғарб ўз талабларини кучайтиргани ҳам хабарларда айтилди. Аммо, сабаб бошқа ерда, тўғрироғи, Уфа шаҳрида. Эрон Президенти Ҳасан Роуҳоний БРИКС ва ШҲТ ташкилотларининг саммити номи остида Бошқирдистон пойтахтида ўтказилган феълан Ғарбнинг қаршисидаги давлатлар йиғилишига кузатувчи сифатида чақирилиши ва Россия Президенти Путин билан учрашиши Эронни шубҳасиз Ғарбга қарши руҳлантирди.
Эрон 13 июлда ҳам шартнома имзолашга тайёр бўлмаса, ҳайрон қолиш керак эмас.