09 July 2015
16:07 -
Ҳам яхши, ҳам ёмон хабар: Россияда GM Uzbekistan автомобилларини сотиш 57 фоиз камайди

Бундан ташқари, Россияда сотилаётган умумий автомобиллар ичида Ўзбекистоннинг улуши ҳам ўтган йилги 2% дан 1,3% га тушибди. Яъни, бу ерда ҳам cал кам 2 бараварлик тушиш бор!!
Россияда жорийдаги йилнинг биринчи ярмида ҳаммаси бўлиб 782 минг автомобиль сотилибди, ўтган йилнинг биринчи ярмида 1,2 миллиондан кўп сўтилган экан. Тушиш 36,4%.
Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди чўваётган Россиядаги аҳвол тушунарли. Аммо, умумий автомобил сотиш 36,4% га тушар экан, Ўзбекистонда чиқарилган автомобилларни сотиш 57% га тушгани биз учун хавотирли сигнал. Бу рақамлар кўрсатмоқдаки, GM Uzbekistan чиқараётган автомобилларда қандайдир муаммолар бор.
Бу хабардаги ҳамма рақамлар Ўзбекистон учун ёмон. Яхши тарафи эса шундаки, Ўзбекистон раҳабарлари ҳамма соҳада ишларимиз дабдала эканлигини тушуниб етиб, иқтисодда инқилобий ўзгаришлар қилиш ҳақида ўйлашга бошламасмиканлар?