02 July 2015
14:21 -
Европа ҳам иссиқдан қовурилмоқда

Франциянинг пойтахти Парижда кеча 39 даража иссиқ бўлди, ҳатто анчагина шимолда бўлган Лондонда 36 даража иссиқ. 1 июль Британия тарихида энг иссиқ кун бўлибди.
Париждаги майдонларда кондиционерли “совуқ хоналар” яратилибди. Метро станцияларида ва вокзалларда одамларни қуёшли жойда кўп бўлмасликка ва кўпроқ сув ичишга чақирувчи эълонлар берилмоқда. Иссиқлиги 40 даражадан ошган Португалияда ҳам шундай қилинмоқда.