02 July 2015
01:08 -
Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Тошкентга ҳам келади

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ўтказиладиган музокаралар чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик, қўшма корхоналар фаолиятини ҳамда савдо-сотиқни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишади. Ўзининг Марказий Осиё сафари давомида Ҳиндистон етакчиси аксилтеррорчилик технологиялари, қўшма ҳарбий машғулотлар ва радикализмга қарши курашга асосий эътиборни қаратади.