30 June 2015
21:54 -
Қозоғистон ўзининг ўзбек аслли фуқароси борасида ҳисоб сўрамоқда, Ўзбекистонни эса ўзбек қизиқтирмайди
Aввалги хабарларимиздан бирида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қозоғистон фуқароси бўлган бир ўзбек Сирдарёда балиқ тутаётган пайтда отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот бергандик. Ҳозир маълум бўлишича, унинг исми Валихон Аҳмедов экан. Қозоғистон томонининг сўровларидан сўнг бугун Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакиллари Қозоғистон чегарасида содир бўлган воқеани изоҳлашга мажбур бўлди.
Ўзбекистон МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 28 июнь куни Ўзбекистон чегара наряди томонидан 178-застава ҳудудида давлат чегарасини бузиш ҳаракати тўхтатиб қолинган эмиш.
“Икки қонунбузарга нисбатан қурол қўлланди, натижада улардан бири яраланди. Томонларнинг чегарачилари вакиллари ўртасида ўтказилган учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси чегарасининг Қозоғистон Республикаси фуқароси томонидан бузилиши факти кўриб чиқилди”, – дейилади хабарномада. Аммо қўмита расмийлари қозоғистонлик ўзбекнинг ўлими борасида гапирмайди, аксинча, қозоғистонлик ҳамкасбларини чегара ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришга чақиради.
1994 йилда “Абадий дўстлик шартномаси”га имзо чеккан Марказий Осиё вакиллари ўзаро чегараларни келгусида йўқотиш, борди-келдини эркинлаштиришга аҳдлашишганди. Аммо қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон билан чегарадаги ўзаро отишмалар кўрсатмоқдаки, қардош халқлар тамоман тескари йўлдан боришмоқда.
Расмда – ўзбек чегарачилари томнидан отиб ўлдирилган Валихон Аҳмедов.