22 June 2015
23:02 -
Жиззахлик йигит Америка фуқароси бўлган ўзбек аёлини ўлдирибди, бундай воқеалар бизда аввал ҳам бўлган, қозоқларда бошқача
“Тошкент оқшоми” газетасида чоп қилинган суд очеркига кўра, кекса америкалик ўзбек аёлни талончилик мақсадида ўлдирган 24 яшар жиззахлик Раҳматжон Ёқубов узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд очеркида йигитнинг 40 ёшли Зарифа исмли аёл билан бирга яшаб келгани, аёл унга америкалик бойвачча холаси келганини айтиб, унинг пулларини ўзлаштириб олишни таклиф қилгани таъкидланган.
Аёлнинг маслаҳати билан йигит кекса Мамлакат Соли исмли аёлнинг уйига бостириб кириб, уни ўлдирган ва уйдан 7 минг долларини ўмарган.
Минг афсуски, бундай воқеа биринчи бўлиши эмас. Бундан 15-20 йил аввал АҚШда яшовчи, АҚШдаги ўзбеклар жамоасининг лидерларидан бири Алижон ака Ўзбекистонга келиб, шу ерда бизнесс билан шуғулланиш, шу йўл билан миллат ва ватанга хизмат қилиш мақсадида 10 мингча доллар пул билан Тошкентга келганида, уни ўлдириб пулларини олиб кетишган эди. Бунинг устига, Ислом Карим ҳам чет элдан келаётган ўзбекларга душманча қараётгани туфайли, дунё ўзбеклари Ўзбекистонга боришни тўхтатгандилар.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эса, ўша пайтдаёқ чет элларда яшаётган қозоқларга бағрини очди, миллионга яқин қозоқ Қозоғистонга қайтиб келиб, шу ерда яшай бошлади.