22 June 2015
09:12 - АҚШ ва НАТО Россия билан алоқаларни яқин орада тузатмоқчи эмас, чунки, мақсад – Россия Федерациясини парчалаш, Абдураҳим Пўлат буни аллақачон айтиб бўлган

Шу кунларда Украинага боришини эълон қилган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг украинларнинг мустақил УНИАН Агентлигига берган интервьюсида Россия ўзининг ядровий қуролини пеш қилаётганидан, янада очиқроқ гапирилса, бу қуроли билан ҳаммани қўрқитишга интилаётганидан норози эканликларини билдирибди. Аслида, Йенс Столтенберг Россиянинг ядровий қуролидан қўрқмасликларини кўрсатиш учун бу мазуни тилга олмоқда ва уни урғуламоқда.

Пентагон раҳбари Эштон Картер, уни АҚШнинг Мудофаа вазири дейиш мумкин, янада очиқроқ ва кескинроқ гапиргани Reuters Агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлди. У Европага сафар қилишдан олдин шундай дебди: “Владимир Путин раҳбар экан Россия ўзгармайди, у кетгандан кейин ҳам ўзгармайди. АҚШ ва НАТО Россия билан узоқ вақт қарама-қарши туришга тайёрлар, ҳатто Путин кетгандан кейин ҳам."

Хўш, қарама-қаршиликнинг мақсади нима, дейди мухбиримиз. Бир қарашда, мақсад – Украинани Россия устидан ғалаба қозондириш. Аммо, кейинги қадам ҳам бор - Россия Федерациясини парчалаш. Ҳеч шубҳа йўқки, қозондиради ҳам, парчалайди ҳам. Россиянинг мағлубияти ва парчаланиши баравар ёки олдинма-кетин бўлади, бироқ бунинг унча фарқи йўқ.

Украина мисоли ҳам кўрсатиб турибдики, ҳатто собиқ Совет республикларда давлатчилик ҳароб аҳволда. Россия Федерацияси ичидаги республикаларнинг давлатчилик маъносидаги аҳволини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Буни чеченлар мисолидан кўравериш мумкин.

Қолаверса, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2008 йилдаги Гуржистон-Россия урушидан кейин ёзган “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақоласида ҳаммадан олдини бу мавзуни тилга олиб, русларнинг аҳволига диагноз қўйиб бўлганди. Мана, ўша мақоладан иқтибос:


“Ҳозирги Россияни Ўрта Шарқ мамлакатларида модага кирган тирик бомба-аёллар билан солиштириш мумкин. У бомба-аёлларнинг белида бир неча граната ёки бомбача боғланган, Россиянинг белида эскириб қолган бўлса ҳам дунёни йўқ қилоладиган атом ва ядровий бомбалар бор. Демак, Россияни куч билан енгиб бўлмайди.” (http://www.harakat.net/harakat/?id=826).


Шундай экан, русларга қарши Украинани ўртага чиқариш билан чегараланмасдан, Россияга қарши санкциялар киритилиши, уни замонавий дунё имкониятларидан изоляция қилиниши, белидаги бомбаларни портлатишига баҳона яратилмаслиги – тўғри йўлдир.