АҚШ Республикачилар Партиясидан сайланган Сенатор, Сенатнинг Қуролли кучлар масалалари комитетининг раиси Жон МаКейин раҳбарлигидаги делегация бугун Украинанинг Днепропетровск шаҳрига келди, деб хабар беради УНИАН Агентлиги. Республикачилар ҳозир АҚШ Конгрессининг иккала палатасида ҳам кўпчликка эгалиги, руспубликачилар Россияга нисбтан агрессивроқ сиёсат тарафори бўлаётгани, МакКейн уларнинг ичида ҳам энг агрессиви эканлигини ҳисобга олсак, бундай делегациянинг Украина келиши жуда муҳим воқеа. Бунинг устига, делегация аввал Днепропетровскга келгани ҳам диққатга сазовор. Чунки, Днепропетровск Россия ва Украина феълан уруш олиб бораётган Донецк ва Луганскга яқиндир.
Маълумки, яқинда МакКейн раислик қилаётган Сенат Комитетининг саъй-ҳаракатлари билан АҚШнинг 2016 йил бюджетида Украинага ҳарбий ёрлам бериш учун 300 млн доллар пул ажратиш ҳақида Сенатнинг қарор чиқарилди. МакКЕйннинг ўзи эса, Президент Обамадан Украинага летал қурол, яъни мудофаа учунгина ишлатиладиган эмас, ҳужумда, душманни йўқ қилишда ишлатиладиган қурол беришни тўтовсиз талаб қилмоқда. У Путинга ўта салбий муносабатдалиги, ўз вақтида "Путиннинг кўзига яхшилаб қарасангиз, инсонийликни эмас, учта харф - К, Г, Б ни кўрасиз" маъносида гапирган сиёсатчи эканлиги ҳам маълум.
Ҳеч шубҳасиз, Жон МакКейн раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Днепропетровскга келиши шунчаки расмиятчилик эмас. Бунинг кетидан АҚШ Конрессида Россияга қарши яна ҳам кучлироқ қарорлар чиқарилишини кутиш керак.