19 June 2015
07:06 -
“Ўзбекистон темир йўллари” хусусийлашмоқда, аллақачон шундай қилиниши керак эди
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг давлат ҳисобидаги акциялари сотувга чиқарилди ва у аллақачон “ишончли қўлллар”га ўтди. Эндиликда давлат акциядорлик компанияси бўлган ширкатнинг эмитент номи ўзгартирилади. У давлат акциядорлик темир йўл компанияси эмас, балки акциядорлик жамияти деб аталади. Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари”дан давлат улуши бутунлай чиқариб ташланган, бошқарув эса тўлалигича акциядорларга топширилган.
Акциядорлар кимлиги ҳозирда очиқлангани йўқ, очиқланмаса ҳам керак. Янги компания структураси ишлаб чиқилмоқда, компания раҳбари сифатида яна Ачилбой Раматовнинг ўзи қолдирилган.
“Яхши бўлди, акциялар давлатда бўлганидан чукчада бўлгани ҳам яхши. Энди темир йўлнинг иши юришади, чунки ҳар қандай акциядор тиккан сармоясининг кўпайишини хоҳлайди. Бу эса йўловчиларнинг хоҳиш-истаги билан боғлиқ” дейди ширкат ишчиларидан бири.