22 May 2009
12:30 - Хабаровскда Россия-ЕИ саммити очилди
Европа Иттифоқининг Россия билан муносабатлари ҳар доим мураккаб бўлган. Аммо, ўтган йилги Россия-Гуржистон урушидан кейин алоқалар энг паст даражага тушди. Икки томон ҳам ўз манфаатларидан келиб чиқиб, алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилаётганининг кўрсатгичларидан бири бугун эрталаб Хабаровскда очилган Россия-ЕИ саммитидир.

Россия ҳайъатига президент Дмитирий Медведев раҳбарлик қилмоқда. ЕИ тарафида лидерлар бир эмас уч киши – ҳозир ЕИ расилик қилаётган Чехиянинг Бош вазири Вацлав Клаус, ЕИнинг ҳукумати ролини ўйнайдиган Еврокомиссиянинг раиси Жозе Мануэл Баррозу ва ЕИнинг ташқи сиёсат қв хавфсизлик масалалари бўйича бош вакили Хавьер Солана