04 June 2015
02:07 -
Фашистик Қирғизистоннинг Мустафо Жамлўғлига қарши қилган провакацияси ҳақида

Тўғри, Қирғизистон тарафи аэропортда бўлган инцидент бўйича айбларни бўйнига олиб, кечирим сўраш каби баёнот ҳам берди. Бироқ, Мустафо Жамилўғли аэропортда ушлаб турилган соатларида ўзининг Фейсбукдаги шахсий саҳифасида “Аэропортда бўлаётган ишлар Қирғизистоннинг хўжайинлари тарафидан берилган топшириқни бажариш учун қилинмоқда, бу хўжайинлар ким эканлиги ҳаммага маълум” деб ёзгани қирғизларга тегиб кетибди. Қирғизлар Кремлнинг топшириғи билан бундай иш қилишганини ҳамма тушунади-ку. Ахир, айнан Кремль Мустафа Жамлўғлини ўз ватанига ҳам киритмапти-ку. Бишкек эса Кремлнинг ўйинчоқғига айланган.
Шу муносабат билан Қироғизистон ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот эълон қилиб, Мустафа Жамлўғлидан ўша сўзлари учун кечирим сўрашни талаб қилибди.
Ҳозир фашизм давлат сиёсатига айланган Қирғизистоннинг қирғизлари туркчилик душмани эканлиги ўзбекларга қарши геноцид сиёсати олиб бораётганларидан кўриниб турибди. Улар 2010 йилнинг июнь ойида ўзбекларни тириклайин ёқдилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар, қирғизларнинг фашистик сиёсатини юмшоқроқ сўзлар билан тан олган Мустақил Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини тан олишдан бош тортдилар. Ҳозир Қирғизистоннинг жанубидаги ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш билан шуғулланмоқдалар. Яқинда, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноятни Бишкекга киритмасдан, аэропортдан орқага қайтариб юбордилар.
Шундай экан, бу фашистлар Мустафа Жамилўғлига ташланаётганлари мантиқан тўғридир. Аммо, улар билишлари керакки, жавоб берадиган замон ҳам келади. Қирғиз фашизми йўқ қилинади, ҳозир фашистларни қўллаб-қувватлаётганлар тиз чўктирилади. Қирғиз фашистлари Путиннинг орқасига яширинамиз, у бизни ҳимоя қилади деб ўйлаётган бўлсалар - янглишадилар.