02 June 2015
01:53 -
Фуҳуша-2 болалар орзусини амалга ошириш билан шуғулланмоқдами ёки ёшларнинг келажагини йўқ қилаётган отасига малайлик қилиш биланми?

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази васийлик кенгаши раиси ва “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси раиси бўлган бу хоним опаси Гулноранинг ўрнини деярли эгаллади ва мамлакатдаги бирор тадбир унинг иштирокисиз ўтмаяпти, дейди мухбиримиз.
Аммо, “Фуҳуша-2” ўз отасининг сиёсати туфайли ёшларимиз чет элларда мардикорчилик қиладиганлар подасига айланиб бораётгани, уларнинг келажаги ўлдирилаётганини тушунмайдиган даражада аҳмоқми? Ота ва қиз миллатга қарши қилиаётган жиноятлари учун жавоб берадиган кун албатта келишини тушунмайдими? У, балки, “жуда зўр келса, мен ҳам опам каби ўй қамоғидан ўтираман-да” деб ўйлаётгандир?