31 May 2015
09:16 -
Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини нишонлаш Туркиядаги исломчилар партияси тарафидан сайловолди тадбирига айлантирилди

Кеча Туркия исломчиларининг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини сайлов олди тадбирига айлантириб нишоналаши – дунёда Туркиянинг обрўсини тушуришга хизмат қиладиган воқеадир.
Туркия ахборот воситалари Истанбулнинг фатҳ этилиш кунини нишонлаш учун бу шаҳарнинг Янгиқапи (Янги дарвоза) майдонида ўн минглаб киши иштирокида муҳташам митинг бўлганини хабар қилдилар. Расмда кўринишича, бу ерда миллон атрофида одам тўпланган. Митингда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон, Бош вазири Аҳмат Довудўғли, Миллий Мажлис спикери Жемил Чичек бор эди. Уларнинг ҳаммаси АТПлик экани ва бу ерда бошқа партияларнинг вакиллари бўлмаганини ҳисобга олсак, митинг 7 июнда бўладиган парламент сайловлари олдидан ўтказилаётган сайловолди тадбирига айланиб қолган.