28 May 2015
16:42 -
Жаҳоннинг энг машҳур ЭКСПО кўргазмасининг бу йилгиси Италияда бўлмоқда, кейингиси Қозоғистонда бўлади

Казинформ агентлиги билдиришича, кўргазмадаги Қозоғистоннинг биносини 17 млн еврога Facts and Fiction (Германия) ширкати яратган. Ҳар бир келган одамга қимиз берилмоқда. Кўргазмада Қозоғистон олманинг ватани (??) эканлигини кўрсатувчи махсус бўлим бормиш.
Италиянинг шимолий пойтахти ҳисобланадиган Милан шаҳрида ўтказилаётган “EXPO Milano-2015” “Планетани тўйдириш. Ҳаёт учун энергия” мавзусига бағишланган.
“ЭКСПО-2017” Остонада ўтказилиши яна бир марта Қозоғистоннинг кучини кўрсатмоқда. Ўзбеклар ҳозирча Тошкентда бу каби тадбирлар ўтказини орзу ҳам қилолмайдилар.