Первоуральск судининг қарори билан, мусулмонлар янги йилни нишонламасликлари кераклигини гапирган муслмон қиз Эльвира Султанаҳметова 120 кунлик мажбурий меҳнатга ҳукм қилиниди. Бу ҳам майли, уни террористлар рўйхатига ҳам киритишибди. Суднинг кечаги қарорида айтилишича, ўз фикрини Интернетдаги мусулмонлар форумида эълон қилган бу қиз диний масалалар бўйича бошқаларга нисбатан нафрат уйғотишга ҳаракат қилганмиш.
Дин эркинлиги нуқати назаридан Эльвира Султанаҳметова ҳеч қандай жиноий иш қилмаган. У айтгани билан мусулмонлар янги йилни нишонлашни тўхтатишлари ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгили бўларди. Чунки, насронийлар яратган нарсаларга қарши чиқишни истасак, улар яратган замоновий техник жиҳозлардан, масалан, автомобиллардан, учоқлардан, радио ва телевидениедан, қолаверса, Интернатдан воз кечишимиз керакку.
Афтидан, дейди мухбиримиз, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ислом дини ислоҳот қилиниши, Ислом дини дунёвийлик принципини тан олишига эришиш кераклиги ҳақида АҚШ Президенти Барак Обамага юборган мактубини Россия Президенти Владимир Путинга ҳам юбориши керак. Ўшанда ўрислар ҳам бундай жиддий масалаларга жиддий ёндошишга бошлайдилар.