15 May 2015
08:50 - Тошкентга Европадан ҳам меҳмон келибди
Кечаги хабарларимздан бирида Тошкентга АҚШ Давлат Департаментининг мулозими келгани ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашгани айтилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, кеча Абдулазиз Комил Руминия Ташқи ишлар вазирилигининг стратегик масалалар бўйича Давлат котиби Даниэль Лонитани ҳам қабул қилган. Руминия дипломати Ўзбекистонга икки мамлакат ташқи ишлар маҳкамаларининг сиёсий маслаҳатлашувлари тўртинчи раундида иштирок этиш учун келган экан.

Учрашувда турли соҳаларда, жумладан “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклида, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинибди. Шу куннинг ўзида сиёсий маслаҳатлашувлар ҳам бўлиб ўтибди.