28 April 2015
22:06 -
Путиннинг арман геноциди ҳақидаги сўзлари Эрдўғонга оғир ботди

Эрдўғондан илҳомланган Анқара расмийлари ҳам Россия “охирги юз йил ичида кўп бора оммавий қотилликлар қилгани, халқларни зўрлик билан кўчиргани, жамоавий жазонинг бошқа турларини қўллаганини” эслатиб, геноцид нималигини Рссиядан ўрганиш кераклигини истеҳзо билан гапириб ётишибди.
Таъкидлаш керак, Владимир Путин “Геноцидсиз дунё” кечаси иштирокчиларига йўллаган мактубида 1915 йилнинг 24 апрелини “инсоният тарихидаги энг қўрқинчли ва аянчли воқеалардан бири – арманилар геноциди билан боғлиқ қайғули сана” деб ҳисоблашини маълум қилганди.
Турклар бу масалада қанчалик принципиаллик кўрсатишини олдиндан айтиш қийин. Чунки, Эрдўғон Ғарб билан алоқаларни ёмонлаштириш йўлидан кетмоқда. Демак, Туркия ва Россия ҳамкор эмасми?