10 April 2015
15:18 -
Бечора Ислом Карим бир амаллаб ўз инаугурациясига қатнашди

Бу маросим анъанасига кўра МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов Ислом Каримга президентлик гувоҳномасини топширди, Ислом Карим зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажараман деб қасам ичди. Алоҳида айтиш керакки, у миллат ва ватан олдидаги конституциявий вазифаларини ҳеч қачон бажарган эмас, эндику истаса ҳам бажаролмаслиги аниқ.
Нега дейсизми? Маросимда олинган расмга қаранг. Ислом Карим ростдан ҳам бечора деса бўлган ҳолда. Кўринишидан, уни бу сафар турли дори-дармон ва наркотиклар билан шишириб ҳам тузукроқ ҳолга келтиришолмаган.
Унинг бечоралаги бизни қизиқтирмайди, аммо ўзбеклар ва Ўзбекистоннинг бечоралиги фожеамиздир.