09 April 2015
22:49 -
Қасамхўр Ислом Карим эртага яна онт ичади, қачон тахтдан тушади?

Таъкидлаш керак, 29 март куни мамлакат бўйлаб ўтказилган Ўзбекистон президенти сайловида Ислом Карим 90,39 фоиз овоз билан кейинги беш йил муддатга Ўзбекистон президенти этиб сайланганди. “Ҳаракат” аввал ҳам ёзганидек, диктаторлар учун тайинли муддат йўқ, улар токи оламдан ўтмагунча тахтдан тушмайди. Ўзбеклар қайтадан миллат бўлиб, қай аҳволга туширилганини сезадиган ҳолга келсагина,тахтни тортиб олиши мумкин.
Ҳа, даврвоқе, “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг мақсади - ғафлат уйқусида ётган халқнинг кўзини тезроқ очишдир.